АсосийJamiyat

Дорихоналарда дориларни нархи сунъий равишда оширилган бўлса, қаерга мурожаат килиш керак?

'Дорихоналарда дориларни нархи сунъий равишда оширилган бўлса, қаерга мурожаат килиш керак?'ning rasmi

Ушбу саволга АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда иштирок этган Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков қуйидагича жавоб берди:

" - Ҳозирги кунда дорихоналарда сотилаётган дори воситалари нархлари ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида топшириқларига мувофиқ, жойлардага тўртта сектор раҳбарларига ушбу ҳолатларнинг олдини олиш бўйича назорат юклатилган.

Ушбу секторлар нафақат дори-дармонлар нархининг ошиб кетиши, балки, етарли миқдорда уларнинг заҳирасини яратиш устидан ҳам назорат олиб борадилар.

Сиз истеъмолчи сифатида бу каби ҳолатларнинг гувоҳи бўлсангиз тегишлилиги бўйича Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги (1159, 71-207-46-00)га мурожаат қилишингиз мумкин."

    Бошқа янгиликлар