АсосийJamiyat

Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохонаси ҳам мутахассисларга мухтож

'Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохонаси ҳам мутахассисларга мухтож'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилояти Зангиота тумани “Ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонаси”га куйидаги мутахассисликлар бўйича ишга таклиф этилмоқда.

Шифокорлар:

 Анестезиолог-реаниматолог;

Инфекционист;

Эпидемиолог;

Врач-лаборант;

Врач-рентгенолог ва бошқа барча мутахассисликлар бўйича шифокорлар;

Ҳамширалар:

Реанимация ҳамшираси;

Палата ҳамшираси ва бошқа барча йўналишлар бўйича ўрта тиббиёт ходимлари;

Кичик тиббиёт ходимлари.

14 кунлик иш фаолияти учун иш ҳақи жойида берилади. Мурожаат учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ходимлар бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаат учун қуйидаги телефон рақамлар берилмоқда:  

☎️ 71/241-12-02, 71/241-18-70, 71/241-54-54

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан  “Ўзэкспомарказ”да коронавирус хасталигига гумон қилинаётган беморларни текширув ва таҳлилдан ўтказиш учун махсус 500 ўринли Тақсимлаш марказининг янги қувватни ишга тушириш учун тиббиёт ходимлари ишга чақирилаётган ҳақида маълум қилинган эди.

    Бошқа янгиликлар