Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг ёшлар ва маънавият масалалари бўйича проректори лавозимига Мадраҳимова Феруза Рўзимбаевна тайинланди.
Бунга қадар ушбу лавозимда Кўйсинов Одил Алмуратович фаолият юритган. Ҳозирда О.Кўйсинов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланган.
Ф.Мадраҳимова ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси "O'zbekiston" телеканали бош муҳаррири ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимларида фаолият олиб борган. Фалсафа бўйича PhD доктори.






