АсосийJamiyat

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида катта йўқотиш юз берди

'Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида катта йўқотиш юз берди'ning rasmi

2020 йил 20 июль куни “Радиоалоқа, радиоэшттириш ва телевидение маркази” давлат унитар корхонаси Капитал қурилиш бўйича директори Абдуазизов Алишер Абдушукурович бевақт оламдан ўтди. Бу ҳақда Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази хабар қилди.

Абдуазизов Алишер Абдушукурович 1961 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Меҳнат фаолиятини 1983 йилда бошлаб, Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси, Тошкент ахборот технологиялари университети, Республика ахборот-кутубхона маркази, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида турли раҳбарлик лавозимларда фаолият олиб борган ҳамда соҳа ривожига улкан ҳисса қўшган. Айни кунга қадар «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» Капитал қурилиш бўйича директор лавозимида меҳнат фаолиятини олиб бораётганди.

Алишер Абдушукурович Абдуазизов Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг ривожига катта ҳисса қўшган раҳбарлардан бири бўлиб, масъулиятли, самимий, ўз касбининг устаси, жонкуяр ва фидойи инсон эди.

Алишер Абдушукурович ўзи фаолият юритган барча меҳнат жамоаларида нафақат раҳбарлик жиҳатлари, балки инсоний фазилатлари билан ҳам катта ҳурматга сазовор бўлган инсон эди. Илоҳим оҳиратлари обод бўлсин!

“Радиоалоқа, радиоэшттириш ва телевидение маркази” ДУК меҳнат жамоаси марҳумнинг қариндош ва яқинларига, ҳамкасбларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик изҳор этади.

    Бошқа янгиликлар