Тез тиббий ёрдамнинг «Call-center»идаги штатлар кўпайтирилиб, кўнгиллилар билан тўлдирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар прокурори Баҳриддин Валиев томонидан «Халқаро пресс-клуб»нинг навбатдаги сессиясида маълум қилинди.
Барча кўнгиллиларга ойлик иш ҳақи белгиланган. Шунингдек, қабул қилинган ҳар бир қўнғироққа 1500 сўм миқдорида бонус белгиланган. Агар қўнғироқ қилган фуқаро суҳбатдан кўнгли тўлиб, охирида миннатдорлик билдирса, яна 500 сўм бонус қўшиб берилади.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида «103» - Тез тиббий ёрдам хизматидагилар учун ҳам бонус жорий қилинган. Агар 3 кишилик жамоа чақирувга борганидан сўнг, фуқаролар улар кўрсатган хизматдан рози бўлиб, миннатдорлиги ҳақида кичик сўровномани тўлдириб берса, Тез тиббий ёрдам жамоасига 100 минг сўм бонус берилади.






