Кеча Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси директори Бахитбек Элмонов вафот этди. Ҳозирча унинг нима сабабдан оламдан ўтгани ҳақида аниқ хабарлар маълум қилинмаяпти, деб ёзади хабар.
"48 йил умр кўрган Б. Эломонов ташаббускорлиги ва тиниб-тинчимаслиги билан тилган тушганди. Нукус давлат педагогика институтида ишлаётган даврида ўша пайтнинг ёшлар ташкилоти бўлмиш «Камолот» ижтимоий ҳаракатининг фаол аъзоси сифатида «Элегант» марказини очганди.
Б.Элмонов ушбу олий ўқув даргоҳида бўлажак журналистларга дарс бериш билан бирга ўзининг журналистик фаолиятини ҳам ҳавас қиладиган даражада олиб борди. У «Жаслар-ТВ» телеканали ва «Нукус - ФМ» радиостанцияларини ташкил қилган.
2018 йилдан эътиборан Қорақалпоқ телерадиокомпанияси директори лавозимида ишлаб келаётганди" деб ёзилади хабарда.
Марҳумни Ўзи раҳмат қилсин, яқинларига чиройли сабр берсин.






