Муҳаммадзокир Маматхонов Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.
Маълумот ўрнида:
Муҳаммадзокир Жўрабоевич Маматхонов 1974 йилда Наманган вилоятининг Поп туманида туғилган. 2006 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти, 2012 йилда Президент академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.
У 1998 – 2016 йилларда Поп, Чуст, Норин туманлари, Наманган шаҳри ва Наманган вилоят давлат солиқ инспекциялари, Наманган вилояти ҳокимлиги ва Уйчи тумани ҳокимлигида турли вазифаларда меҳнат қилган.
2016 – 2017 йилларда Янгиқўрғон тумани ҳокими бўлган.
Маматхонов 2018 йилдан то шу кунга қадар Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.






