АсосийJamiyat

ЖССТ Ўзбекистонга қиймати 4 миллион доллардан кўп инсонпарварлик юкини етказиб берди

'ЖССТ Ўзбекистонга қиймати 4 миллион доллардан кўп инсонпарварлик юкини етказиб берди'ning rasmi

21 июлда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Европа минтақавий бюроси Бирдамлик ва «CОВИД-19»га жавоб бериш глобал жамғармаси орқали ЖССТ Бош қароргоҳи томонидан харид қилинган инсонпарварлик юкини  ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида Ўзбекистонга етказиб берди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ахборот хизмати бошлиғи маълум қилди.

Ушбу инсонпарварлик ёрдамининг умумий қиймати 4 миллион АҚШ долларидан ортиқни ташкил қилади.

Инсонпарварлик юкини жўнатиш икки босқичда амалга оширилди. Биринчи партия Тошкентга 8 июлда етиб келиб, ўз ичига юз учун 619 400 та ҳимоя қалқончаси ва 2 176 000 дона жарроҳлик ниқобини олди. Иккинчи партия пойтахтга 17 июлда етказиб берилди. У шахсий ҳимоя воситалари, жумладан, ҳимоя кўзойнаги (95 200 дона), ҳимоя халатлари (178 000 дона), жарроҳлик ниқоблари (12 000 дона), КН95 респиратор ниқобларидан (1 064 000 дона) иборат эди.

Юк Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига топшириш учун мўлжалланган.

Олинган инсонпарварлик юки Жаҳон согʼлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Оʼзбекистонга коʼрсатилаётган ёрдамнинг бир қисмидир.

    Бошқа янгиликлар