АсосийJamiyat

Аҳоли саломатлигини таъминлаш мақсадида пойтахтнинг ўзида тез ёрдам марказий станциясида қўшимча 70 жой ташкил этилди

'Аҳоли саломатлигини таъминлаш мақсадида пойтахтнинг ўзида тез ёрдам марказий станциясида қўшимча 70 жой ташкил этилди'ning rasmi

Айни дамда мамлакатимизда бутун жаҳонда каби короновирус пандемиясига қарши курашиш, бу касаллик тарқалишини олдини олиш, зарурий профилактика чора-тадбирларини ўтказиш, аҳоли саломатлигини таъминлаш борасида қатор амалий ишлар мунтазам равишда бажарилиб келинмоқда. Давлатимиз Раҳбарининг тизимли таҳлиллар натижасига таянган кўрсатмаларига мувофиқ, мутасадди идоралар томонидан кенг кўламда ишлар бошланиб, ўз самарасини бермоқда.

Жумладан, “Колл-марказ”лар сонини кўпайтиришда Тошкент шаҳрининг ўзида қўнғироқларни қабул қилиш учун тез ёрдам марказий станциясида қўшимча 70 жой ташкил этилди. Бу ерда операторлик фаолиятини юритиш учун махсус ўқув курсларда тайёргарлик кўрган, бундай ҳайирли ишларга жалб қилинган кўнгиллилар фаолият юритмоқда.

Бундан ташқари, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида тиббий маслаҳат кўрсатиш бўйича 50 нафар кўнгилли шифокорлардан иборат “Колл-марказ” ҳам ўз ишини бошлади. Шу кунга қадар, 36.218 та мурожаатлар юзасидан тиббий маслаҳатлар берилган.   

Прокуратура органлари томонидан узлуксиз равишда барча кўнгилли ишчиларга махсус кийимлар ва бепул кунлик озиқ овқат етказиб берилиши ташкиллаштирилган. 

Ўз ўрнида тез-ёрдам хизмати фаолиятини яхшилаш, уларнинг чақириқларга янада тезкорликда етиб бориши, тез ёрдам врачларини янада малакалироқ хизмат кўрсатиши учун зарурий янгиликларни жорий этиш тўғрисидаги топшириқ ижроси юзасидан ҳам амалий чоралар кўлланди.

Хусусан, тез ёрдам хизмати автомобил паркини кенгайтириш ва шу билан аҳолининг тез ёрдам хизматига бўлган заруратини қондириш мақсадида қўшимча 50 та “Дамас”, 12 та “Фотон” ва 27 та 
“Isuzu” махсус автомашиналари тез ёрдам марказий станциясига ажратилиши ҳамда давлат рақамлари олиб берилиши таъминланди.

Шунингдек, Бош прокуратура ташаббуси билан тез орада “Shifona info” телеграм бот канали ташкил этилиб, ҳар бир касалхонага прокуратура ходими бириктирилиб, шаҳардаги касалхоналарда мавжуд бўш ўринлар (койка) ҳисоби  юритилиши йўлга қўйилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Даракчига Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди. 

Бунинг натижасида мавжуд ҳақиқий маълумотларни мунтазам равишда “Колл-марказ”даги чақирувларни мувофиқлаштирувчи диспетчерларга доимий равишда тақдим этиб  келиниши ўлароқ, чақирувга чиққан тез ёрдам бригадасини, заруратга қараб беморни касаллиги бўйича бўш жой мавжуд бўлган яқин  орадаги шифохоналарга  йўналтириш имконияти юзага келади.

          

 

    Бошқа янгиликлар