Андижонда 159,3 млн сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар ўтказилган текширувда, вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази мансабдор шахслари “T.D.F” МЧЖ билан тузилган шартномага мувофиқ, 326,4 млн сўм бўлган “гипохлорид кальций 65%” дезинфекцияловчи воситасини 485,7 млн сўмга (ўртача бозор нархидан 159,3 млн сўмга қиммат) сотиб олишиб, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан марказнинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167 ва 205-моддалари жиноят иши қўзғатилган.






