АсосийDunyo

Фирибгарлар WhatsApp орқали банк карталари маълумотларини ўғирламоқда

Сингапур банклар ассоциацияси Android платформасидаги мобил телефонлар фойдаланувчиларини янги вирус ҳақида огоҳлантиришди, деб хабар беради “ТАСС”. Янги телефон  вируси  WhatsApp дастурининг қалбаки иловаси орқали тарқатилмоқда.

Банклар ассоциацияси бошлиғи Онганг Ай Буннинг сўзларига кўра, машҳур дастурнинг сертификатланмаган талқинини мобил телефонга ўрнатишда у мижоздан шахсий маълумотлар, жумладан банк карталарининг паролларини ҳам сўрайди. Шундан сўнг дастурга киритилган вируслар маълумотларни фирибгарларга жўнатади.  

Бундан ташқари, фирибгарлар махсус дастур ёрдамида интернет дўконларида харид амалга оширилганда банклар томонидан мижозларга жўнатиладиган смс-хабарлар ҳам жўнатиш имкониятига эга.  

 

    Бошқа янгиликлар