Ижтимоий тармоқларда коронавирус инфекциясига чалиниб, уй шароитида даволанаётган инсонларнинг кислород баллонларидан фойдаланишга уринаётгани билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда.
Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ўзининг расмий канали орқали уй шароитида, тиббиёт ходимлари назоратисиз кислород баллонидан фойдаланиш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Чунки, тиббиёт мақсадларида ишлатиладиган сиқилган кислороднинг хавфли омиллари бор. Бу унинг тез ёниш хусусияти, ёнғин ва порташ хавфи билан боғлиқ.






