АсосийJamiyat

Кимлар тест жараёнлари тугагандан кейин 4 кун ўтиб, қайта тест топширади?

'Кимлар тест жараёнлари тугагандан кейин 4 кун ўтиб, қайта тест топширади?'ning rasmi

Аввал маълум қилганимиздек, кўпчилик абитуриентларни  қизиқтираётган саволларга жавобларни тақдим этишда давом этамиз. 

Савол: тестга киришда абитуриентнинг тана ҳарорати баланд бўлса, унда нима бўлади?

Жавоб: иситмаси борлар тестга қўйилмайди, улар учун барча тест жараёнлари тугагандан кейин, 4 кун ўтиб, қайта тест ўтказилади.

Савол: абитуриент айрим сабабларга кўра, карантинга олиниб қолса, унда нима бўлади?

Жавоб: агар ўзининг тест кунида карантинда бўлса, барча тестлар якунлангандан 4 кун ўтиб бўладиган қўшимча тестга кириши мумкин. Агар қўшимча тест кунида ҳам карантинда бўлса, унда тестдан қолиб кетади.

    Бошқа янгиликлар