АсосийJamiyat

Нурмат Отабеков: "Вакциналарни тезлик билан синовдан ўтказишнинг ўзи 6 ой вақтни олади"

'Нурмат Отабеков: "Вакциналарни тезлик билан синовдан ўтказишнинг ўзи 6 ой вақтни олади"'ning rasmi

Вакцина ҳақида жуда кўп гапларни эшитяпмиз: Россияда вакцина, Хитойдаги 2 йилга етадиган вакцина. Улар ҳақида маълумот берсангиз?

Ушбу саволга АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда иштирок этган Санитария - эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков қуйидагича жавоб берди:

"- Бугунги кунда бутун дунёнинг турли мамлакатларида  олимлар томонидан пандемияни келиб чиқишига сабаб бўлган  коронавирус инфекциясига қарши 300  хилдаги вакцина синовдан ўтказилмоқда ва бу борадаги изланишлар яқин кунларда охирига етади.

Вакциналарни синашни клиникагача бўлган фазаси бугунги кунда тугалланган бўлиб, энди уларни синашни  клиник  фазасига ўтилган.  

Ўз навбатида клиник фазаларнинг ўзи 3 та фазадан иборат бўлиб, биринчи фазада бир нечта  одамда, иккинчи фазада ҳар хил ёшдаги гуруҳларда, яъни болалар, катталар ва ёши катта одмларда ўтказилади. Ва ниҳоят учинчи фазада мингдан ортиқ одамлар синовдан  ўтказилади.  

Вакциналарни тезлик билан синовдан ўтказишнинг ўзи 6 ой вақтни олади. Шу вақт давомида иммунизация қилинган одамларда вакцинанинг самарадорлиги ва ножўя таъсирлари ўрганилади." 

 

    Бошқа янгиликлар