АсосийJamiyat

Қозоғистонда янги турдаги номаълум пневмония касаллигининг авж олгани ростми?

'Қозоғистонда янги турдаги номаълум пневмония касаллигининг авж олгани ростми?'ning rasmi

Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда Қозоғистон худудидан ўткир вирусли пневмония касаллиги кириб келганлиги ва ўлганларнинг ҳам асосий қисми айнан шу касаллик билан оғриганлари тўғрисида хабарлар юрибди. Бу гаплар қанчалик ҳақиқатга яқин?

Ушбу саволга АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда иштирок этган Санитария - эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков қуйидагича жавоб берди:

Расмий хабарларга кўра, июнь ойидан бошлаб Қозоғистонда янги турдаги номаълум пневмония авж олгани  ва ўлим ҳолатлари айнан шу пневмония сабабли ортган.  

Шунинг учун   Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бир гуруҳ экспертлари пневмонияга чалинган беморлар сони кескин ошиши сабабларини ўрганиш учун Қозоғистонга келиши кўзда тутилган.  

Эҳтимол коронавирусга чалинган  беморлар кечикиб ёрдам сўраган ва уларда пневмония аломатлари бордир, аммо Қозоғистонда пневмония чақирувчи янги ўткир  вирус  аниқланганлиги илмий лабораториялар тадқиқотлари асосида тасдиқланмаган.

 

    Бошқа янгиликлар