АсосийJamiyat

Шифокорлар учун алоҳида реабилитация марказларини очиш таклифи тайёрланмоқда

'Шифокорлар учун алоҳида реабилитация марказларини очиш таклифи тайёрланмоқда'ning rasmi

Бу ҳақда Ўзбекистон “Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров ўзининг телеграм саҳифасида маълум қилди. 

"- Шифокорлар бугун вирус билан жангнинг энг олди қаторида кетишаяпди. 75 минг олий ва 400 мингдан ортиқ ўрта маълумотга эга тиббиёт ходимлари ҳаётини хавфга қўйиб халқимизни ҳимоя қилиш учун курашмоқдалар. Уларсиз бу кураш аллақачон бой берилган бўлар эди.  

Статистика алоҳида кўрсатмаслиги мумкин, бугун кўплаб шифокорларимиз ўз ҳаётлари учун ҳам курашмоқдалар. Вафот этаётганлар орасида шифокорлар кам эмас.  

Биз уларсиз нима қиламиз!?

Зудлик билан, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида барча шароитлар яратилган шифокорлар учун алоҳида реабилитация марказлари очилиши керак.

“Миллий тикланиш” партияси Инқирозга қарши курашиш комиссиясига таклифни тайёрламоқда"

 дейилади партия раисининг изоҳида.

    Бошқа янгиликлар