Ижтимоий тармоқларда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари карантинга олингани ҳақида хабарлар тарқалди.
Унда айтилишича, вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг Матбуот котиби А.Содиқов, Қарши тумани ҳокими М.Мустафоева, вилоят ССБ раҳбари Д.Турсуновлар карантинга олинган.
Расмийлар аслида ҳолат қандайлиги ҳақида маълумот берди.
Хабарда айтилишича, ходимлар саломатлигини сақлаш мақсадида карантин ҳудудларига борган масъуллардан доимий тест олинади. Блогер каналида келтирилган масъуллар ҳам карантин ҳудудидан қайтгач, хусусий клиника бориб тест топширган, холос.
Маълумот ўрнида, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев эртага ушбу вазият ва воҳамизда коронавирус билан боғлиқ масалаларга доир ахборотларни журналист ҳамда блогерлар орқали аҳолига етказиш мақсадида БРИФИНГ ўтказади.






