АсосийJamiyat

Қаршида ҳам 64 ёшли эркак коронавирусдан вафот этгани маълум қилинди

'Қаршида ҳам 64 ёшли эркак коронавирусдан вафот этгани маълум қилинди'ning rasmi

Сал аввал пойтахтлик 54 ёшли аёлнинг коронавирусдан вафот этганини хабар қилган ССВ айни пайтда қаршида ҳам 64 ёшли эркак ушбу хасталик сабаб оламдан ўтганини маълум қилди. 

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшаган 64 ёшли А.А. (эркак)да “COVID-19” тасдиқлангач, у вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, сепсис, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

    Бошқа янгиликлар