АсосийJamiyat

Президент коронавирусга қарши курашда касаллик юқтириб вафот этган 6 нафар ходимни "Жасорат" медали билан тақдирлади

'Президент коронавирусга қарши курашда касаллик юқтириб вафот этган 6 нафар ходимни "Жасорат" медали билан тақдирлади'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек,  Президент Шавкат Мирзиёев «Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, коронавирусга қарши курашда иштирок этиб, касаллик оқибатида вафот этган бир қатор соҳа вакиллари «Жасорат» медали  билан мукофотланди.

Джуманиязова Зулфия Юлдашовна (марҳум) — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали неврология бўлими катта ҳамшираси;

Нафасов Шавкат Насирович (марҳум) — Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг бўлим бошлиғи;

Тухтаева Феруза Аскаровна (марҳум) — Олмазор туманидаги 18—оилавий поликлиникаси катта ҳамшираси, Тошкент шаҳри;

Уралов Алишер Ташкуватович (марҳум) — Яккасарой туманидаги марказий поликлиникаси ултратовуш ташхиси шифокори, Тошкент шаҳри;

Хамрақулов Ботир Жабборович (марҳум) — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари;

Шамахмудов Аълохон Абзалович (марҳум) — Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Молия ва моддий—техника таъминоти бошқармаси бўлим бошлиғининг ўринбосари.

    Бошқа янгиликлар