Кеча, 23 июль куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик театри режиссёри, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Сарсенбай Узақбоев оламдан ўтди.

Бу ҳақда хабар берган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ, Маданият вазирлигининг 32 ёшли ходими коронавирусдан вафот этган эди. Шунингдек, 2020 йил 20 июль куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри бош рассоми, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Ботиров Зубайдулла Борисович 57 ёшда оламдан ўтгани ҳамда Ниҳол давлат мукофоти совриндори мумтоз қўшиқчилик санъатининг моҳир ижрочиси Аброр Парпиевнинг вафот этгани хабар қилинган эди.






