Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоеванинг бугун туғилган куни.
У 1956 йил 24 июлда Андижон вилоятида туғилган.
Танзила Норбоева 1981 йил Тошкент Давлат университетини (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1974 йил Шаҳрихон туманидаги мактабда ўқитувчилик билан бошлаган. 1975-1995 йиллар давомида таълим муассасалари, ташкилотларда турли лавозимларда ва Халқ демократик партиясида фаолият олиб борган.
Танзила Норбоева 1995-2010 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда меҳнат қилган. 2010-2016 йилларда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси бўлган.
Танзила Норбоева 2019 йил Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида Сенат Раиси лавозимига сайлангунга қадар (2016-2019 йиллар) Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаган.
Танзила Норбоева “Шуҳрат” медали, “Меҳнат шуҳрати”, “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан мукофотланган.






