Фарғона вилоятида 500 минг сўм пора талаб қилган Транспорт бошқармаси инспектори ушланди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, Фарғона вилоят транспорт бошқармаси инспектори М.А. фуқаро С.Р. бошқарувидаги автомашинани тўхтатиб, карантин қоидаларига риоя қилмаганлиги учунвилоят Санитария-эпидемиология осойишталик марказига олиб бормаслик ва қонуний чора кўрмаслик эвазига фуқаро Ф.С. орқали 500 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан бошқарма инспектор М.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “а, г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






