АсосийDunyo

Аё Софияда 86 йиллик танаффусдан кейин минглаб мусулмонлар иштирокида илк жума намози ўқилди

'Аё Софияда 86 йиллик танаффусдан кейин минглаб мусулмонлар иштирокида илк жума намози ўқилди'ning rasmi

15 асрдан бери христианлар ва мусулмонлар томонидан эъзозланиб келинаётган Туркиядаги “Авлиё София” биноси шу ойнинг бошида яна масжидга айлантирилгач, 24 июль куни эрта тонгдан бу ердаги илк жума намозига минглаб турк мусулмонлари йиғилди.

“Биз бугун 86 йиллик мақсадимизга етдик. Президентимиз ва суд қарорининг шарофати билан биз жума намозини “Авлиё София”да адо этамиз” дейди намозга келганлардан бири Саит Колак бу ернинг деярли 90 йилдан бери музей бўлиб келганини таъкидлар экан.

Олтинчи асрда Византия империяси томонидан Константинополда (ҳозирги Истанбул) қурилган “Авлиё София” 900 йил давомида черков вазифасини ўтади. Ўн бешинчи асрда Абдулҳамид иккинчи бу ерни забт этди ва “Авлиё София”ни масжидга айлантирди. Лекин, йигирманчи асрда Камол Отатурк даврига келиб бу ибодатхона музей мақомини олди.

Шу ойнинг бошида Туркия Олий Суди “Авлиё София”нинг 1934 йилда музейга айлантиришини ноқонуний деб топди ва бу ерни яна масжидга айлантиш ҳақида қарор чиқарди. Шундан кейин президент Ражаб Таййип Эрдўған зудлик билан “Авлиё София”ни масжид деб эълон қилди.

Бугунги жума намозида бир неча юз нафар таклиф қилинганлар билан биргаликда Эрдўған ҳам шахсан қатнашиши режалаштирилган. Эрдўған ўзининг 17 йиллик президентлик даврида Ислом динини ва унинг қоидаларини қўллаб қувватлади ва “Авлиё София”га масжид мақомини қайтарилишига бош-қош бўлди. У ўтган йилги сайловларда “Авлиё София” масаласини кўтариб чиққан ва мусулмонларнинг бу ерда ибодат қила олишлари кераклигини таъкидлаганди.

“Авлиё София”нинг масжидга айлантирилиши христианлик динининг намоёндалари томонидан қаттиқ танқид остига олинди. Уларнинг сўзларига кўра, бу бинонинг фақатгина мусулмонлар учун ибодатхонага айлантирлиши динлараро келишмовчиликнинг юзага келиш хавфини оширади.

Аммо, Туркия ҳукумати “Авлиё София” намоздан бошқа вақтларда барча дин вакиллари учун очиқ бўлишини ва бино ичидаги христианликка оид расмлар сақлаб қолинишини маълум қилган. Унга кўра, намоз пайтида христианликка тегишли мозайкалар парда билан тўсиб қўйилади.

    Бошқа янгиликлар