АсосийJamiyat

Сардобада ҳужжатсиз автомашина бошқарган 18 ёшли қиз ЙТҲга учраб, ҳалок бўлди

'Сардобада ҳужжатсиз автомашина бошқарган 18 ёшли қиз ЙТҲга учраб, ҳалок бўлди'ning rasmi

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати маълум қилишича 2020 йил 24 июль куни соат 12:10 ларда Сардоба тумани ҳудудида аянчли ЙТҲ содир бўлган

Яъни 2002 йилда туғилган фуқаро У.Х. ҳеч қандай тегишли хужжатларсиз фуқаро Р.Н.га тегишли Каптива русумли автомашинани Сардоба тумани Қўрғонтепа маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-33 автомобиль йўлининг Найман-Даштобод йўналиши 29 км.да автоҳалокат содир этган. Ҳодиса натижасида ҳужжатсиз ҳайдовчи машинани бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиши натижасида автомашина ағдарилиб, ағанаб кетган.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи У. Х. тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан Сардоба тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар