АсосийЖАМИЯТ

Миш-мишларга жавоб: Коронавирусдан даволанаётган Сурхондарё ҳокими аҳволи яхшилигини маълум қилди

Олдинроқ Сурхондарё вилояти ҳокими Боболов Тўра Абдиевич коронавирусга чалиниб, шифохонада...

'Миш-мишларга жавоб: Коронавирусдан даволанаётган Сурхондарё ҳокими аҳволи яхшилигини маълум қилди'ning rasmi

Олдинроқ Сурхондарё вилояти ҳокими Боболов Тўра Абдиевич коронавирусга чалиниб, шифохонада даволанаётгани ҳақида хабар берилган эди.  Бугун, ижтимоий тармоқларда ҳокимнинг вафот этгани ҳақида мудҳиш хабарлар пайдо бўлди. Мазкур хабарларга жавобан вилоят ҳокимлиги расмий ахборот билан чиқиб, Тўра Боболовнинг даволанишда эканлигини маълум қилди. 

Айни дамда Тошкент шаҳрида касалликдан даволанаётган вилоят ҳокимининг аҳволи яхши, соғлиги мустаҳкамланмоқда.  

Турли хил миш-мишларнинг олдини олиш мақсадида Тўра Боболов ўзининг ҳозирги ҳолати ҳақида сўзлаб берди. Унинг маълум қилишича, шифокорлар назорати ва муолажалари асосида саломатлиги тикланиб бормоқда. 

    Бошқа янгиликлар