АсосийJamiyat

Коронавирусга чалинган қашқадарёлик 35 ёшли аёл вафот этди

'Коронавирусга чалинган қашқадарёлик 35 ёшли аёл вафот этди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра бугун коронавирусга чалинган қашқадарёлик 35 ёшли бемор ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган.  

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшаган 35 ёшли У.Ю. (аёл)да 14 июль куни иситма, ҳансираш ва ҳаво етишмаслиги каби шикоятлари динамикада кучайганлиги сабабли Қарши шаҳар туғуруқ комплексининг гинекология бўлимига оғир аҳволда олиб келинган. Бемор инфекционист кўригидан сўнг “COVID-19”га шубҳа қилиниб, вилоят пульмонология ва фтизиатрия маркази реанимация бўлимига ётқизилган.  

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги асорати билан кечган.  

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

Аммо беморнинг аҳволи кескин ёмонлаша бошлаган ва интубация қилинган, ўпка-юрак реанимацияси  ўтказилган.  

Мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

    Бошқа янгиликлар