АсосийJamiyat

+102. Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида коронавирусдан зарарланганлар аниқланди

'+102. Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида коронавирусдан зарарланганлар аниқланди'ning rasmi

2020 йил 25 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 19 755 (+102) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ҳақда ССВ хабар қилмоқда.  

Янги касалланиш ҳолатларининг 48 нафари Тошкент шаҳрида, 32 нафари Самарқанд вилоятида, 17 нафари Наманган вилоятида ҳамда 5 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 10 472 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 174 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

 

    Бошқа янгиликлар