Ушбу саволга Тошкент педиатрия тиббиёт институти таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди, педиатр Севара Убайдуллаева жавоб қайтарди.
— Короновирус касаллигидан тузалганидан сўнг, касалхонадан чиққан беморлар, айниқса кексалар организмдаги кузатилган ўзгаришларни тиклаш мақсадида маълум муддат оилавий/умумий амалиёт шифокори назоратида туришлари керак. Шу билан бирга, имконияти чекланганлар ёки сурункали касаллиги мавжуд беморлар, ўз шу касалликларини назоратини олиб бориш мақсадида ҳам, диспансер назоратида туришлари талаб этилади.
️Касалликни оғирроқ кечирган беморлар махсус реабилитацияга муҳтож бўлиб, уларда нафас тикланиши, яъни сатурация (ҳужайраларни кислород билан таъминланишши кўрсаткичини имкон қадар кўтариш учун) шифокор назоратида санатор-курорт ёки физиотерапевтик даволарни олишлари керак бўлади.






