АсосийJamiyat

Тошкент вилояти ҳокимлиги ходимларида коронавирус аниқландими? Ҳокимлик муносабат билдирди

'Тошкент вилояти ҳокимлиги ходимларида коронавирус аниқландими? Ҳокимлик муносабат билдирди'ning rasmi

Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳокимлиги ходимларида коронавирус инфекцияси аниқлангани ва ҳокимли биноси карантинга ёпилиши ҳақида хабар тарқалди.

Ҳокимлик ахборот хизмати ушбу хабар юзасидан расмий муносабат билдирди.

"Бу хабарни инкор қилмаган ҳолда таъкидлаймизки, барчангизга аён бўлганидек, COVID-19 инфекциясини юқтиришдан ҳеч ким истисно эмас.

Тошкент вилояти ҳокимлиги икки ҳафтадан бери масофадан ишлаш тизимига ўтган. Ҳокимлик биносига кирувчи ходимлардан кунлик тест олинмоқда.  

Тошкент вилояти ҳокимлигида ишловчи жами 4 нафар ходимда коронавирус инфекцияси аниқланган. Уларда касаллик симптомсиз кечаётгани учун уй шароитида даволанишмоқда.  

Инфекция аниқланган ходимлар уй шароитида, масофадан ишлаётган ҳамкасбларимиздир. Шу боис, ҳокимлик биноси карантинга олинмайди", дейилади муносабатда. 

    Бошқа янгиликлар