АсосийJamiyat

Август ойида яна бир неча шаҳарлардан ўзбекистонлик талабалар олиб келинади

'Август ойида яна бир неча шаҳарлардан ўзбекистонлик талабалар олиб келинади'ning rasmi

Республика махсус комиссияси топшириғига биноан, жорий йил август ойининг биринчи ўн кунлигида Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Томск, Қозон, Ростов-Дон, Киев, Қоҳира шаҳарларидан махсус чартер рейслари орқали ўзбекистонлик талабаларни олиб келиш ишларини ташкил этиш масаласида хоржий давлатлар авиация маъмуриятлари билан ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилади. 

"Коронавирус пандемияси туфайли хоржий давлатлар ўртасида транспорт қатновларига нисбатан қўйилган чеклов чоралари сабаб чет давлатлар олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларни Ватанга олиб келиш ва ўз оилалари бағрига омон-эсон етказиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шу кунга қадар Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Томск, Минск,  Истанбул каби шаҳарлардан талабаларимиз олиб келинди" дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар