АсосийJamiyat

Қорақалпоғистонда туман ИИБ бошлиғи хизмат автомашинасида ҳаракатланаётиб одам уриб юборди

'Қорақалпоғистонда туман ИИБ бошлиғи хизмат автомашинасида ҳаракатланаётиб одам уриб юборди'ning rasmi

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси хабар беришича, жорий йилнинг 22 июль куни соат 21:40лар чамасида Қораўзак тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи Р. М. ўзига бириктирилган бошқарувидаги “Nexia-3” русумли хизмат автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўл четида велосипед билан ҳаракатланиб бораётган фуқарони уриб юборган. 

Ҳодиса Қораўзак тумани Бердах ОФЙ ҳудудидан ўтувчи “Нукус-Чимбой-Тахтакўпир” йўлида содир бўлган. Жабрланувчи шу тумандаги С.Камалов ОФЙда яшовчи 1997 йил туғилган фуқаро Н.А. бўлиб, у ушбу ЙТҲ натижасида олган тан жароҳатидан ўзига келмасдан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар