Аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида фермерларга чириган картошка уруғи тарқатилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
"Кун.уз" нашри ёзишича, фермерларга такрорий экин учун «Агробанк»нинг йиллик 24 фоизлик кредити асосида, ҳар гектарига 3 тонна ҳисобида тарқатилаётган бу уруғнинг 70 фоизи яроқсиз ҳамда Яккабоғ, Китоб, Шаҳрисабздаги фермерлар Қарши шаҳридаги «Эгоист АСТ» МЧЖ билан шартнома имзолашга мажбурланган. Фермерлар эса бу ҳолатга эътироз билдиришган.
Бугун Бош прокуратура ахборот хизмат раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказилган ва “EGOIST AST” МЧЖ раҳбарига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






