Бир қатор ҳудудий адлия органлари томонидан пандемия шароитида тиббиёт ходимларига белгиланган устама ва қўшимча тўловлар тўлаб берилаётганлиги назоратга олиниб, мониторинг олиб борилди.
Мониторинг натижаларига кўра, бугунги кунда жами 9 млрд 9 млн сўмдан ортиқ маблағ тиббиёт ходимларига тўлаб берилмагани аниқланди.
Хусусан,
- Қашқадарё вилоятида 1 315 нафар ходимларга 6,8 млрд сўм (шундан 5,3 млрд сўм тўлаб берилди);
- Самарқанд вилоятида 694 нафар ходимларга 838,7 млн сўм (шундан 426,5 млн сўм тўлаб берилди):
- Сирдарё вилоятида 741,2 млн сўм (шундан 633 млн сўм тўлаб берилди).
Ҳудудий адлия бошқармалари томонидан тўланмаган тўловлар ундириб берилган. Жумладан, Фарғона вилоятида 211 нафар ходимларга 163 млн сўм, Жиззах вилоятида 27 нафар ходимга 36 млн сўм, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар ходимга 7,1 млн сўм тўлиқ ундирилган.
Маълумотга кўра, Бухоро вилоятида 317 нафар ходимларга 353,5 млн сўм ва Тошкент вилоятида 23 млн сўм (ходимлар сони келтирилмаган) тўланмаган.






