Владивосток-Самарқанд-Тошкент йўналишидаги Боинг-767 русумли самолёт бугун, 25 июль куни Самарқанд халқаро аэропортига қўнди.
"Янги Ўзбекистон" нашри хабарига кўра, ушбу чартер рейс орқали 173 нафар юртдошларимиз олиб келинди.
Махсус комиссия белгилаган тартиб-қоидаларга асосан, барча фуқаролар автобусларда, вакиллар кузатувида Самарқанд шаҳри, Кимёгарлар шаҳарчасида янги қурилган карантин ҳудудига олиб кетилди.






