2020 йил 25 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 19 952 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.
Янги касалланиш ҳолатлари 197 нафарга ортган. Уларнинг 169 нафари Тошкент шаҳрида, 20 нафари Наманган вилоятида ҳамда 8 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
25 июль куни Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 124 нафар, Тошкент вилоятида 146 нафар, Сирдарё вилоятида 40 нафар, Жиззах вилоятида 21 нафар, Самарқанд вилоятида 16 нафар ҳамда Бухоро вилоятида 12 нафар, жами 359 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб юртимизда 10 831 (+359) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (54 фоиз) соғайди.
Ҳозирда мамлакатимизда 9 010 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.






