АсосийJamiyat

Мактабга эвакуация қилинган сардобаликлар учун мўлжалланган омбордаги маҳсулотлар бошқаларга сотиб юборилган

'Мактабга эвакуация қилинган сардобаликлар учун мўлжалланган омбордаги маҳсулотлар бошқаларга сотиб юборилган'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сардоба туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.Ж., Сардоба туман 21-сонли мактабга эвакуация қилинган аҳоли учун зарур ноозиқ-овқат маҳсулотларини олиб келиш мақсадида, Сардоба туман Қизил ярим ой жамияти раҳбари номидан соҳта ҳужжатлар тайёрлагани аниқланган. 

Шу  йўл билан у 53 млн сўмлик маҳсулотларни махсус омбордан олиб чиқиб, номаълум шахсларга сотиб юборган.

Бош прокуратура Матбуот хизматининг бизга берган маълумотига кўра, мазкур ҳолат юзасидан М.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

 

    Бошқа янгиликлар