Қашқадарё вилояти транспорт бошқармасининг вилоят махсус комиссиясига карантин даврида ҳам таксилар ўз фаолиятини талаб даражасида олиб бормаётгани бўйича киритган маълумотидан келиб чиққан ҳолда, эртадан йўналишсиз таксилар фаолияти вилоят бўйича тўлиқ тўхтатилиши ёки ҳаракати қисқартирилиши мумкин.
Шу мақсадда бугун вилоят махсус комиссияси аъзоларининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш режалаштирилмоқда. Йиғилиш "ZOOM" дастури орқали онлайн ўтказилади.
Маълумот ўрнида, бугун Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Шерзод НОРБОБОЕВ маҳаллий телеканал орқали мурожаат билан чиқади.






