Агар олий ўқув юртига ҳужжат топширган абитуриент тест имтиҳонлари бошланган вақтда карантинда COVID-19 га даволанаётган бўлса, унда имтиҳонларни қандай топширади ёки имтиҳонлардан четлаштириладими?
Карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан келиб тушаётган савол ва мурожаатларларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати жавоби:
"Бундай сабаб билан тест синовига кела олмаган абитуриентлар учун Давлат комиссияси томонидан алоҳида кун белгиланиши мумкин. Бу борада ҳозир аниқ жавоб бериб бўлмайди. Бу Давлат комиссиясининг қарорига боғлиқ.
Шу билан бирга, эслатиб ўтамизки, Давлат комиссиясининг 2020 йил 19 июндаги йиғили 1-сон баёни 29-бандига кўра, ҳудуд ва бинога киришда тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли киритилмаган абитуриентлар учун тест синовлари жараёнлари тўлиқ якунлангандан сўнг, тўртинчи куни тест синови ўтказилади."






