АсосийJamiyat

Августда Россия, Киев ва Қоҳира шаҳарларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Ватанга олиб келинади

'Августда Россия, Киев ва Қоҳира шаҳарларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Ватанга олиб келинади'ning rasmi

Коронавирус пандемияси туфайли хоржий давлатлар ўртасида транспорт қатновларига нисбатан қўйилган чеклов чоралари сабаб чет давлатлар олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларни Ватанга олиб келиш ва ўз оилалари бағрига омон-эсон етказиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, шу кунга қадар Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Томск, Минск,  Истанбул каби шаҳарлардан талабалар олиб келинди.  

 Республика махсус комиссияси топшириғига биноан август ойининг биринчи декадасида Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск, Томск, Қозон, Ростов-Дон, Киев, Қоҳира шаҳарларидан махсус чартер рейслари орқали ўзбекистонлик талабаларни олиб келиш ишларини ташкил этиш масаласида хоржий давлатлар авиация маъмуриятлари билан ишлар олиб борилмоқда.

 

 

    Бошқа янгиликлар