АсосийJamiyat

Тўй ва бошқа оилавий маросимларни ўтказиш 15 августга қадар тақиқланди

'Тўй ва бошқа оилавий маросимларни ўтказиш 15 августга қадар тақиқланди'ning rasmi

Республика Махсус комиссиясининг янги тартибига мувофиқ, Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди.

Унга кўра фуқароларга қуйидагилар тақиқиланди:

  •  тўй, оилавий маросимлар ва бошқа тадбирларни ўтказмаслик;

 

  • жамоат жойларида, кўча, майдон ва маҳаллаларда уч кишидан ортиқ тўпланмаслик, қатъий ижтимоий масофани сақлаш (2 метр), тиббий ниқоблар ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;

 

  • ёши катта ва муайян турдаги касаллиги (қандли диабет, метоболик синдромлари, аутоимун касалликлари, қон, юрак, томир касалликлари, онкологик касалликлар ва б.) мавжуд фуқароларга коронавирус касаллиги кучли таъсир кўрсатишини инобатга олиб, 65 ёшдан ошган фуқароларни “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.

    Бошқа янгиликлар