АсосийЖАМИЯТ

Коронавирус аниқланган жиззахлик 64 ёшли бемор касаллик асоратларидан вафот этди

Жиззах вилояти Бахмал туманида яшаган 64 ёшли Б.Ш. (эркак)да “COVID-19” тасдиқлангач, вило...

'Коронавирус аниқланган жиззахлик 64 ёшли бемор касаллик асоратларидан вафот этди'ning rasmi

Жиззах вилояти Бахмал туманида яшаган 64 ёшли Б.Ш. (эркак)да “COVID-19” тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Шифохонада унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас етишмовчилиги, полиорган етишмовчилик асорати билан кечган.

Шунингдек беморда юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония, қандли диабет, семизликнинг 3-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар ҳам бўлган.

Беморнинг аҳволи кескин оғирлашган ва юрак-қон томир етишмовчилиги, сатурация кўрсаткичи пасайиб бориши, нафас олишининг қийинлашуви бўйича мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган – ССВ.

    Бошқа янгиликлар