«Зафаржон Акрамов ҳақида фақат илиқ фикрлар қолди. Кўп йиллар малакали ҳуқуқшунос сифатида халқ хизматида бўлган, прокуратура идораларида фаолият юритган Зафаржон Акрамов 2018 йилнинг март ойидан Давлат хизматлари агентлиги соҳасига кириб келди.
Давлат хизматлари агентлиги жамоаси агентликнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Зафаржон Акрамов Чори ўғлининг бевақт вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради», – дейилган агентлик таъзиясида.
ДХА ҳудудий бошқарма бошлиғининг ўлимига нима сабаб бўлганини маълум қилмаганди. «Kun.uz» марҳумнинг 38 ёш экани ва 2 нафар фарзанднинг отаси экани ҳақида ёзган.






