АсосийJamiyat

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда қайси вилоят етакчи?

'Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда қайси вилоят етакчи?'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-июнь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 97,2 триллион сўмни ташкил этган.

2020 йилнинг январь-июнь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари бўйича маҳсулотлар етиштиришда қайси ҳудудлар етакчилик қилди?

  • Қашқадарёда энг кўп донли экинлар етиштирилган (619,2 минг тонна маҳсулот).
  • Андижонда энг кўп сабзавотлар етиштирилган (544,3 минг тонна).
  •  Самарқандда энг кўп картошка етиштирилган (285,4 минг тонна).
  • Сурхондарёда энг кўп полиз экинлари етиштирилган (54,9 минг тонна).
  • Андижонда энг кўп мева ва резаворлар етиштирилган (233,4 минг тонна).
  •  Сурхондарёда энг кўп узум етиштирилган (12,6 тонна).
  •  Тошкент вилоятида энг кўп гўшт (тирик вазнда) етиштирилган (141,7 минг тонна).
  • Самарқандда энг кўп – 615,7 минг тонна сут олинган.
  •  Тошкент вилоятида энг кўп – 635,5 миллион дона тухум олинган.
  •  Хоразмда энг кўп – 5607 тонна балиқ овланган.
  • Қашқадарёда 1562,8 минг бош йирик шохли қорамол бор.
  • Қашқадарёда 4589 минг бош қўй ва эчкилар бор.
  • Тошкент вилоятида энг кўп – 50253 бош отлар бор.

    Бошқа янгиликлар