АсосийЖАМИЯТ

Дори сотиб олиш учун тўланган 5 200 000 сўм истеъмолчига қайтарилди

Қашқадарё вилояти Қарши тумани Ҳилол МФЙ, Ўрикзор кўчасида яшовчи фуқаро Султон Авлиёқулов...

'Дори сотиб олиш учун тўланган 5 200 000 сўм истеъмолчига қайтарилди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти Қарши тумани Ҳилол МФЙ, Ўрикзор кўчасида яшовчи фуқаро Султон Авлиёқуловнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти “ишонч телефони” орқали қилган мурожаати Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Қарши шаҳар ижро этувчи аппарати томонидан ўрганилди. Бу ҳақда Федерацияси Матбуот хизмати "Даракчи"га маълум қилмоқда. 

Мурожаатда қайд этилишича, фуқаро С. Авлиёқуловнинг фарзанди Оғабек Султонов 2018 йилдан буён опластик анемия хасталигининг энг оғир шакли билан оғрийди. Унинг даволаниши учун Швейцария давлатида ишлаб чиқариладиган “Неорал” дори воситаси  жуда муҳим. Шу сабабли С.Авлиёқулов жорий йилнинг май-июн ойларида ушбу препаратни сотиб олиш учун Қарши шаҳрида жойлашган “Mubina Pharm” компаниясига 5 миллион 200 минг сўм маблағни олдиндан тўлаган. Бироқ орадан бир ойдан ортиқ вақт ўтишига қарамасдан компания томонидан дори воситаси истеъмолчига етказиб берилмаган.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида, “Mubina Pharm” компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг тегишли бандлари талаблари бузилганлиги аниқланди ва истеъмолчининг хоҳишига  кўра дори воситасини сотиб олиш учун тўланган маблағ С.Авлиёқуловга қайтарилиши таъминланди.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Нью-Йорк метросида уйсиз эркакни ёқиб юборган ўқувчи 5,5 йилга қамалди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:25

    Нью-Йорк метросида уйсиз эркакни ёқиб юборган ўқувчи 5,5 йилга қамалди

    Карреро 2026 йил март ойида ўт қўйиш айбини тан олган. Ҳукм 2026 йил 23 июнь куни Манхэттен федерал судида судья Льюис Лиман томонидан эълон қилинди.

    'Легал ва ноқонуний бозор: Нима учун Аргентина никотин маҳсулотларини тартибга солишни ўзгартиришга қарор қилди?'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 13:05

    Легал ва ноқонуний бозор: Нима учун Аргентина никотин маҳсулотларини тартибга солишни ўзгартиришга қарор қилди?

    Аргентина 2026 йилда никотин маҳсулотларини тартибга солиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани янгилади.

    'Доллар курси кўтарилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:41

    Доллар курси кўтарилди

    Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 25 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'АҚШ Олий суди грин карта эгаларини депортация қилиш тартибини енгиллаштирди.'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:50

    АҚШ Олий суди грин карта эгаларини депортация қилиш тартибини енгиллаштирди.

    Олий суднинг айрим аъзолари ушбу қарорга қарши чиққан.

    '“Талаба Expo–2026” касблар кўргазмаси бўлиб ўтади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:43

    “Талаба Expo–2026” касблар кўргазмаси бўлиб ўтади

    Жорий йилнинг 24–25 июнь кунлари “Келажакка қадам” дастури доирасида “Талаба Expo–2026” касблар кўргазмаси ташкил этилади.

    'Давлат идораларидаги комплаенс тузилмалари ҳимояси кучайтирилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:39

    Давлат идораларидаги комплаенс тузилмалари ҳимояси кучайтирилади

    Президент томонидан 22 июнда имзоланган тегишли Қонун билан давлат идоралари ва ташкилотлардаги комплаенс хизматларининг хавфсизлик кафолатлари белгиланди.