АсосийJamiyat

Шифокорларнинг коронавирусни даволаш бўйича бир-бирига қарши фикрлари аҳолини бошини қотирмоқда

'Шифокорларнинг коронавирусни даволаш бўйича бир-бирига қарши фикрлари аҳолини бошини қотирмоқда'ning rasmi

Нега интернет тармоқларида тиббиёт ходимлари коронавирус ташхиси, даволаш ва профилактикаси  бўйича бир-бирига умуман қарама-қарши фикрларни ёзишаяпди.  ССВ раҳбарлигида ҳамма шифокорлар ягона бир тўхтамга келиб олиб, бир хил тавсиялар берса бўлмайдими. Уларга қулоқ солган аҳолининг ҳам боши қотиб қолган, кимга ишонишини билишмайди?

Ушбу саволга АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда иштирок этган Санитария - эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков қуйидагича жавоб берди:

" - Бир соҳа вакилларининг ҳар-хил фикрда бўлишлари табиий ҳол, у ўз йўлида баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб, натижада ҳақиқат қарор топади.

Кузатиб бораяпман баъзи тиббиёт ходимлари қайсидир тоифадаги (категория) беморларга нималарнидир тавсия этса, дарҳол иккинчи бир шифокор пайдо бўлиб, ушбу  тавсияларнинг нотўғри эканлигини, фойда бермаслигини, ҳатто зарари борлигини ёзмоқда.

Назаримда тиббиёт ходимлари бир - бирини тўлдиришни, қўшимча тавсиялар беришни, лозим бўлса қайсидир шифокор ниманидир билиб-билмай нотўғри тавсия қилган бўлса, кишибилмас ушбу вазиятдан шифокорни ва унинг тавсияларига ишонган фуқарони олиб чиқиб кетишни ўрганишлари керак."

 

    Бошқа янгиликлар