АсосийJamiyat

Коронавируснинг аломатлари бор-у, тест натижаси манфий чиққан беморни поликлиника даволашдан бош тортиши тўғрими?

'Коронавируснинг аломатлари бор-у, тест натижаси манфий чиққан беморни поликлиника даволашдан бош тортиши тўғрими?'ning rasmi

2 марта коронавирусга тест топширдим, иккаласида хам тест натижаси манфий чикди, лекин ўзимни жуда ёмон хис килаяпман шу билан бир каторда ўзима коронавирусни ҳамма симптомларини кузатаяпман. Поликлиникага мурожаат қилганимда сизнинг тест натижаларингиз манфий деб мени даволашдан бош тортишаяпти, бундай холатда мен қандай йўл тутай?  

Ушбу саволга АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда иштирок этган Санитария - эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков қуйидагича жавоб берди:

Ҳозирги кунда шифохонага ётиш учун коронавируснинг лаборатория усулида тасдиқланган бўлиши шарт эмас.

Поликлиникаларда ташкил этилган мобил гуруҳлар томонидан ўтказилган тиббий кўрик пайтида касаллик аломатлари кузатилаётган бўлса ва эпидемиологик кўрсатма бўлса, у ҳолда шифохонага ётишингиз учун асос бўла олади.

    Бошқа янгиликлар