АсосийЖАМИЯТ

Пневмония ва ковиддан вафот этаётганлар статистикасини бирлаштириш вақти келди — Беҳзод Мусаев (видео)

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев "Ўзбекистон24" т...

'Пневмония ва ковиддан вафот этаётганлар статистикасини бирлаштириш вақти келди — Беҳзод Мусаев (видео)'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев "Ўзбекистон24" телеканали орқали карантин чекловлари ва коронавирус пандемияси юзасидан интервю берди. 

Бош вазир ўринбосарининг айтишича, Тошкент шаҳрида июль ойи бошида кунига тез ёрдамга 3 та пневмония ҳолати бўйича мурожаат бўлган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 500 дан ортиқни ташкил этмоқда. Худди шу ҳолат қўшни мамлакатларда ҳам авж олган эди.  

"Қирғизлар аллақачон пневмония ва ковид бўйича ўлим ҳолатларини ягона статистикага бирлаштирган, қозоқлар эса 1 августдан шундай қилишмоқчи. Бизда ҳам тест натижасидан қатъий назар пневмония билан боғлиқ ўлимларнинг барчасини ягона статистика асосида бериб боришнинг вақти келди.  

Умуман, қозоқларда ҳам, қирғизларда ҳам вазият ҳалиям оғир бўлса-да, бироз барқарорлашди. Бунга ўртача 25-30 кун вақт кетди. Агар қўшниларимизнинг ҳисоб-китобини оладиган бўлсак, бизда ҳам эпидемиологик вазият августнинг ўрталарига бориб барқарорлашса керак. Бу аввало тиббиёт тизимига бўлаётган босимнинг пасайишида кўриниши мумкин", -деган Беҳзод Мусаев. 

Мавзуга доир:

"Биз бунга мажбурмиз!" Бош вазир ўринбосари карантин узайтирилгани учун аҳолидан узр сўради (видео)

    Бошқа янгиликлар