АсосийJamiyat

Фарғонада “Nexia” ва “Tico” тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этди

'Фарғонада “Nexia” ва “Tico” тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этди'ning rasmi

2020 йил 24 июль куни фуқаро Ш.Т. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасини "Вазиё" МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб,  қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Б.Ж. бошқарувидаги “Tico” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир қилди.  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, ЙТҲ оқибатида “Tico” ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар