АсосийJamiyat

Ҳиндистонда одамларда илк марта коронавирус вакцинаси синовдан ўтказилди

'Ҳиндистонда одамларда илк марта коронавирус вакцинаси синовдан ўтказилди'ning rasmi

Ҳиндистон Тиббиёт фанлари институти, Деҳлидаги етакчи ўқув шифохонаси, одамларга коронавирус вакцинасининг биринчи синов дозасини юборганини айтди.

Коваксин вакцинаси дунё бўйлаб одамларда синовдан ўтказилаётган йигирмата вакцинадан биридир.

Таъкидлаш жоизки, аҳолиси сони бўйича дунёнинг иккинчи мамлакатида бир кунда коронавирус инфекциясининг деярли 50 минг янги ҳолати қайд этилган.

Ҳозирги вақтда Ҳиндистонда СOVID-19 вирусини юқтирганларнинг умумий сони 1,4 млн кишидан ошди, вафот этганлар сони 32 771 ни ташкил этади, шу жумладан якшанба куни 705 киши вафот этган.

    Бошқа янгиликлар