АсосийJamiyat

Тошкентдаги 3-туғруқхонада 5-фарзандига ҳомиладор бўлган келин коронавирусдан вафот этди

'Тошкентдаги 3-туғруқхонада 5-фарзандига ҳомиладор бўлган келин коронавирусдан вафот этди'ning rasmi

ССВ Тошкентда яна бир ҳомиладор аёл коронавирусдан вафот этганини хабар қилди. 

Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшаган 34 ёшли Ш.М. (аёл) жорий йил 16-21 июль кунлари шаҳар 9-сон туғруқ комплексида “27 ҳафталик 6-ҳомиладорлик, 5-туғруқ, икки томонлама пневмония, камқонлик, нафас етишмовчилиги” ташхиси билан даволанган.

Беморда “COVID-19” тасдиқлангач, шаҳар 3-сон туғруқ комплексига ўтказилган. Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.  

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

 

    Бошқа янгиликлар